date

Асқар Умархон Болливуд қироли хонадонидами? Видео муҳокамада (видео)

Асқар Умархон Болливуд қироли хонадонидами? Видео муҳокамада (видео)

Хонанда Асқар Умархон кеча ўз таваллуд кунини ноодатий тарзда нишонлагани акс этган видео-постни Instagram саҳифасига жойлади. Ушбу видео қисқа вақт ичида мухлислар эътиборини тортиб, кўпчиликни ҳайратга солди.

Видеода Асқар Умархон қувончини яширмай шундай дейди:

“Мен бугун жуда хурсандман. Бугун менинг туғилган куним. Туғилган кунимни Болливуд қироли Амитабҳ Баччан хонадонида нишонлаяпман.”

Видеонинг энг ҳайратланарли жиҳати шундаки, унда Амитабҳ Баччаннинг турмуш ўртоғи Жая Баччан образида ўзимизнинг таниқли актрисамиз Саида Раметова намоён бўлади. Ушбу кутилмаган қиёфа ва саҳна мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур видео ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, Асқар Умархоннинг таваллуд кунини ўзгача ва ижодий ёндашув билан нишонлагани мухлислар томонидан ижобий баҳоланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Асқар Умархон Болливуд қироли хонадонидами? Видео муҳокамада (видео)