Кутилаётган премьера: Юлдуз Усмонова "Лайли" таронасини тақдим этади

Хонанда Юлдуз Усмонова Instagram саҳифаси орқали мухлисларига навбатдаги янги қўшиғини тақдим этишини маълум қилди. “Лайли” деб номланган ушбу тарона 16 январ куни соат 21:00 да премьера қилинади.
Санъаткорнинг мазкур эълони мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Янги қўшиқ ҳозирданоқ тингловчилар томонидан интиқлик билан кутилмоқда ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. “Лайли” Юлдуз Усмонованинг репертуаридан яна бир ёрқин ва эсда қоларли ижод намунаси бўлиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг