date

BTS 4 йиллик танаффусдан сўнг янги чиқишлар ва альбом билан қайтмоқда

BTS 4 йиллик танаффусдан сўнг янги чиқишлар ва альбом билан қайтмоқда

К-поп дунёсининг энг йирик номларидан бири — BTS ниҳоят катта қайтишни эълон қилди. BigHit Music маълумотига кўра, гуруҳ 2026–2027 йилларда дунё бўйлаб улкан концерт сафари уюштиради: старт 2026 йил апрелида Жанубий Кореяда берилади, тур эса 2027 йил мартигача давом этади ва 70 дан ортиқ шоуларни қамраб олади.

Энг “wow” детали: тур давомида 360 даражали саҳна концепцияси ишлатилади. Бу формат томошабинлар учун кўпроқ ўрин яратиши, арена ичида кўриш бурчагини яхшилаши кутилмоқда.

Яна бир катта янгилик — янги альбом. BigHit Music ва бир нечта ОАВ хабарларига кўра, BTS'нинг янги альбоми 2026 йил 20 март санасига режалаштирилган (ёзувлар Лос-Анжелесда олиб борилгани айтилади).

Чипталар қандай сотилади?

  • 22–23 январь: ARMY Membership эгалари учун presale (Weverse орқали)
  • 24 январь: умумий сотув

BTS 2026–2027 туридан айрим шаҳарлар (қисқа рўйхат)

Гоянг, Токио, Мехико шаҳри, Лондон, Париж, Лос-Анжелес, Торонто, Богота, Сан-Паулу, Бангкок, Сидней ва бошқалар.

Хулоса битта: АRМYлар энди “қачон?” деб эмас, “қайси шаҳарга чипта оламиз?” деб яшайди. Фақат битта маслаҳатим: пресале куни интернетингиз “учмаса” бўлди — у кун Weverse’га ҳам босим тушади, аниқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » BTS 4 йиллик танаффусдан сўнг янги чиқишлар ва альбом билан қайтмоқда