date

17 январь: Ўзбекистон бўйлаб ёмғир-қорли об-ҳаво кутилмоқда

17 январь: Ўзбекистон бўйлаб ёмғир-қорли об-ҳаво кутилмоқда

Ўзгидрометга кўра, 17 январь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади: кўп жойларда ёмғир ва қор ёғиши, айрим ҳудудларда туман тушиши кутилмоқда. 


Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Айрим пайтларда туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқ томондан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ҳам, кундузи ҳам +1…+3 даража илиқ атрофида бўлади.


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво беқарор бўлади. Баъзи ҳудудларда қор ёғиши ва туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Кечаси ҳаво ҳарорати −2…−7 даража совуққача пасайса, кундузи −2 даража совуқдан +3 даража илиққача кўтарилади.


Бухоро ва Навоий вилоятларида айрим жойларда қор ёғиши кутилмоқда. Туман эҳтимоли сақланиб қолади. Ҳарорат кечаси 0…−5 даража совуқ, кундузи эса 0…+5 даража илиқ бўлади.


Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд ҳудудларида ёмғир-қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0…+5 даража илиқ атрофида бўлади.


Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам беқарор об-ҳаво сақланади. Ёғингарчилик (ёмғир ва қор) кузатилиши мумкин. Кечаси −2…+3 даража, кундузи эса +2…+7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.


Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли бор. Шамол шарқ томондан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси −2…+3 даража, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.


Тоғли ҳудудларда эса вақт-вақти билан қор ёғиши ва туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0…−5 даража совуқ атрофида сақланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 17 январь: Ўзбекистон бўйлаб ёмғир-қорли об-ҳаво кутилмоқда