23:04 / 16.12.2022
2 322

Европада миллатчилар ҳалол таомларни «мусулмонлар босқини»нинг рамзи сифатида кўрмоқда

Европада миллатчилар ҳалол таомларни «мусулмонлар босқини»нинг рамзи сифатида кўрмоқда
Европада ирқчиликнинг янги тури кучайиб боряпти. "Маданий ирқчилик" ғарбдан бошқа жамиятларнинг турмуш тарзи, урф-одати, кийим-кечаги ва ошхона маданиятини ҳам нишонга олмоқда. Гастрономия ёки пазандачилик ирқчилиги деб таърифланган дискриминация ҳам мусулмонларнинг ҳалол озиқ-овқат излашини “мусулмонлар истилоси” деб баҳоланяпти.

Туркиядаги Муғла Ситки Кочман университети ўқитувчиси доктор Седат Дейишгал турли маданият ва динларнинг ошхоналаридан келиб чиқиб, "гастрономик ирқчилик" билан мусулмонларга қарши муносабат ҳақида фикр билдирди.

Дейишгал Ғарбда мусулмонларга қаратилган гастрономик ирқчиликнинг ўта ўнг сиёсатчилар томонидан амалга оширилаётганига ишора қилади.

"Сўнгги йилларда Европада ўта ўнгларнинг кучайиши билан чет эл маданиятларига хизмат кўрсатувчи ресторанларга қаршилик ҳам кучайди. Айниқса, ҳалол озиқ-овқат тайёрловчи кафелар Европада мусулмонлар босқинининг рамзи сифатида кўрилади. Ҳалол Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналарга қарши ирқчилик муносабати кучайган бир пайтда, ҳатто ҳалол озиқ-овқат атамасини эшитишдан ноқулай бўлган катта сиёсатчилар ҳам кўплаб топилади”, деди у.

Кўплаб Европа давлатларида, айниқса Францияда мусулмончиликка қарши кайфият борган сари кучайиб боряпти. 2010 йилда Қуиcк ресторанлар тармоғининг баъзи бўлимларида ҳалол меню беришни бошлаши кўплаб сиёсатчилар томонидан танқид қилинган. Ҳатто ўта ўнг сиёсатчи Марин Ле Пен Қуиcкни бойкот қилишга чақирди.

Францияда 400 га яқин филиали бўлган Қуиcк ресторанлар тармоғининг мусулмонлар зич жойлашган Белгия билан чегарадаги 8 та ресторанда ҳалол меню таклиф эта бошлагани француз ўта ўнгчилар томонидан "Христианлар дискриминация қилинмоқда" ва "Франция мусулмонлар томонидан босиб олинади" дея талқин қилинди.

Францияда яҳудийларнинг эътиқодига кўра озиқ-овқат сотадиган кўплаб “кошер” бизнеслар мавжуд ва маҳаллий аҳолида ноқулайлик туғдирмайди. Аммо Исломга келганда французларнинг ранги ўзгара бошлайди. Яшиллар партияси депутати Даниел Cоҳн-Бендит бу исломофобик муносабатнинг кулгили ва айни пайтда мусулмонларнинг турмуш тарзига нисбатан муросасиз эканини таъкидлади.

"Австралиядаги ўта ўнгчи “Бир миллат” партияси эълон қилган декларацияда “Ҳалол” сертификати бўлган маҳсулотларни сотиб олиш сизнинг конституциямиз ва демократиямизга қарши ҳаракат қилаётганингизни, Австралиянинг исломийлашувини, жумладан, шариат қонунларини молиявий қўллаб-қувватлаётганингизни англатади”, деди. Унинг айтишича, мусулмонларга нисбатан бундай муносабатни ирқчилик параноясига мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Италия миллий ошхонани сақлаб қолиш баҳонасида турли маданиятларга мансуб таомлар тақдим этувчи корхоналарга чеклов қўйган.

"Италияда 2011 йилда Форте Деи Мармида кабобдан ташқари хитой ва ҳинд ошхоналари ва бошқа этник ресторанларнинг очилиши тақиқланган эди. Ўша йили Ситтадела шаҳар кенгаши кабобчиларга лицензия беришни тўхтатиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. 2016 йил Веронада этник таомлар тайёрлайдиган ва сотадиган корхоналар очиш тақиқланган эди.

Шунга ўхшаш тақиқ ёки чекловлар Флоренция ва Венецияда ҳам мавжуд. Аммо ирқчилик девори яратилмаса, хорижликлар турли мамлакатларда осон бизнес бошлаши мумкин. Катта гастрономик бойлик ва хилма-хилликни таъминлайди. Туркия бунга энг катта мисоллардан биридир
”, дейди Дейилгал.

Немис матбуоти 2000 – 2007 йиллар орасида 8 нафари турк бўлган 10 кишини ўлдирган, 2 та бомбали ҳужум уюштирган ва 15 та банк ўғирлигини содир этган НСУ мафиясининг қотилликларини "донер қотилликлари" деб атаган.

Дармштадт университети 2011 йилда "Йилнинг энг ёмон сўзи" сифатида турк миллий таомининг номи - "Дўнер" сўзини танлаган. Тилшунос профессор, доктор Нина Жанич ҳам бу гапларни танқид қилган. Унинг айтишича, бу жуда нотўғри, қотилликларнинг сиёсий жиҳати йиллар давомида қасддан эътиборга олинмагани бошқа миллат вакилларини камситишга кўз юмишдай иккиюзламачиликдир.

Доктор Дейилгалнинг фикрича, мусулмонларнинг маданий қадриятларига нисбатан душманона муносабатни ирқчилик деб баҳолаш керак, мусулмон бизнесмен ёки мусулмонларга хизмат кўрсатувчи ресторанларга Европадаги "мусулмонлар босқинининг" рамзи тамғаси остида ҳужум қилинаётган айирмачиларга ҳуқуқий чора кўрилиши шарт.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европада миллатчилар ҳалол таомларни «мусулмонлар босқини»нинг рамзи сифатида кўрмоқда