
Россияда кичик шаҳарлар, ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли даражада ривожланмаслиги ва аҳолининг кескин қариши сабабли жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Таҳлилларга кўра, бу омиллар бир неча йил ичида юзлаб кичик шаҳарларнинг харитадан йўқолиб кетишига олиб келиши мумкин.
Ёшлар орасида йирик шаҳарларга миграция кучайиб бормоқда. Бу кўчишларнинг сабабларидан бири — кичик шаҳарлар иқтисодий имкониятлари чекланган, замонавий хизматлар эса жуда кам. Йирик шаҳарларда эса таълим, иш ўринлари ва инфратузилма имкониятлари яхшироқ ривожланган, бу эса ёшларни ўзларига яқин жойларга кўчишга ундамоқда.
Бундан ташқари, кичик шаҳарларнинг аҳолиси қариб бормоқда. Бу ҳолат эса ҳудудда яшашни янада қийинлаштиради, чунки янги авлоднинг кўчиб кетиши, шунингдек, ижтимоий ва иқтисодий имкониятлар тугаши кичик шаҳарларнинг келажагини хавф остига қўяди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.