
Ҳиндистоннинг Мадҳя Прадеш штатидаги Сагар шаҳрида яшовчи Сарвагя Сингҳ Кушваҳа энг ёш шахматчи сифатида тарихга кирди. У атиги 3 ёш 7 ой ва 13 кунлидагина FIDE Рапид рейтингига киритилди ва бу орқали у 1572 рейтинг очкосини қўлга киритди.
Сарвагя сентябрь ойида RCC Rapid Rated Cup мусобақасида иштирок этган ва 1542 рейтингга эга шахматчига қарши ғалаба қозонган. Ушбу мусобақада кўрсатилган юқори натижа унга биринчи рейтинг очкосини олиш имконини берди. Шунингдек, ўтган октябрь ойида Ҳандва шаҳридаги Shri Dadaji Dhunivale Rapid Rating Open турнирда ҳам 1559 рейтингга эга шахматчини мағлуб этди.
Ноябрь ойида Сарвагя Чиндвара ва Индоре шаҳарларида бўлиб ўтган икки турнирда ҳам ғалаба қозонди ва бу унинг рейтингини янада оширди. Ушбу натижалар натижасида у 1696 рейтингли шахматчига қарши ғалаба қозонган ва ўзининг расмий рапид рейтингига эга бўлди.
Сарвагя Сингҳнинг шахматдаги ижоди нафақат унинг оиласи учун, балки бутун Ҳиндистон учун катта фахрга айланди. “Фарзандимизнинг FIDE рейтингига эга бўлган дунёдаги энг ёш шахматчи бўлгани биз учун катта фахр ва шараф. Биз келажакда унинг гроссмейстер бўлишини хоҳлаймиз”, деб айтиди Кушваҳанинг отаси Сиддҳарт Сингҳ.
Маълумот ўлароқ, аввалги рекорд 3 ёш 8 ой ва 19 кунлик Аниш Саркарга тегишли бўлган. Энди эса, Сарвагя Сингҳ ушбу натижани янгилашга эришди. Бу ҳолат эса шахмат оламида янги ижодий ёш авлоднинг келажаги учун яна бир умид уйғотмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.