Эрондаги Шодан конида 61 миллион тонна олтин захираси топилди
1 дақиқа ўқиш5K

Эроннинг Хуросон провинциясидаги Шодан олтин конида 61 миллион тонна олтин захираси аниқланди. Бу ҳақда "Fars" агентлиги хабар берди.
Ҳукумат томонидан тасдиқланган захиралар Шодан конидаги олтин рудасининг 7,95 миллиони олтин оксидли руда, 53,1 миллиони эса олтин сулфидли рудага тегишли. Бу эса Шодан конини мамлакатнинг энг йирик олтин конларидан бирига айлантирмоқда.
Шодан кони Эроннинг шарқий қисмида, Жанубий Хуросон вилоятида жойлашган. Бу ҳудуд Форс кўрфази ва Афғонистон чегарасига яқин бўлиб, мамлакатнинг энг йирик олтин лойиҳаларидан бири ҳисобланади.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…