date

Алишер Усмонов россиялик миллиардерлар рейтингида юқорилади

Алишер Усмонов россиялик миллиардерлар рейтингида юқорилади

Блоомберг агентлиги томонидан эълон қилинган «Миллиардерлар индекси»га кўра, 2025 йил бошидан буён Россиянинг энг бой тадбиркорларининг бойлиги 18,1 миллиард долларга ошди. Рейтинг тузишда компаниялар акцияларининг қиймати ҳисобга олинган.

Россия миллиардерларидан энг катта капитал ўсиши Алишер Усмоновда кузатилди. Унинг бойлиги йил бошидан буён 5,32 миллиард долларга ошиб, 18,5 миллиард долларга етди. Бу ўсиш натижасида Усмонов рус бойлари рейтингида 6-ўринга кўтарилди.

Алишер Усмоновдан ташқари, Искандар Маҳмудов (УГМК), Павел Дуров (Телеграм) ва Татяна Ким (Вилдберриес) каби бошқа машҳур россиялик тадбиркорлар ҳам 2025 йилда ўз бойликларини сезиларли даражада оширишди.

Бироқ, Владимир Лисин, Новолипетск металлургия комбинати директорлар кенгаши раиси, бу йил катта зарар кўрди. Унинг бойлиги 3,07 миллиард долларга камайиб, 22,8 миллиард долларни ташкил этди. Шунга қарамай, у Россия миллиардерларининг етакчи учлигида ўз ўрнини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Алишер Усмонов россиялик миллиардерлар рейтингида юқорилади