Украинадаги уруш Россия раҳбариятининг оддий қуролларга бўлган ишончини сусайтирди ва келажакда юзага келиши мумкин бўлган можарода НАТОни тўхтатиш ва мағлуб этиш воситаси сифатида стратегик бўлмаган ядро қуролларининг (СБЯҚ) Москва учун аҳамиятини оширди. Бу ҳақда Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) ҳисоботида айтилади, деб ёзади 22 январ, душанба куни Reuters.
Россия тажовузкор ядровий доктринаси мамлакат раҳбариятининг ғарб давлатларида ядро қуролини қўллаш истаги ва қурбонлар кўламини қабул қилиш қобилияти етишмайди, деган қарашларига сабаб бўлмоқда, деб ёзади ҳисобот муаллифлари.
IISS таҳлилчиларининг фикрига кўра, Россия СБЯҚдан можаронинг назорат остида кескинлашуви учун ёки АҚШ ва НАТОнинг можарога киришига йўл қўймаслик учун ёхуд «русча шартлар асосида урушни тугатишга мажбур қилиш» учун фойдаланиши мумкин, дея Reuters ҳужжат матнидан парчаларни келтиради.
Ядровий ҳужумга қандай жавоб бериш кераклиги ҳақида ҳеч қандай жавоб йўқ
Ҳисобот ҳаммуаллифи, IISS стратегия, технология ва қурол-яроғ назорати бўйича эксперти Уилям Алберкнинг сўзларига кўра, ғарб разведка идоралари Россиянинг ядро қуролидан фойдаланишга тайёргарлигини олдиндан аниқлай олади. Россия раҳбари, эҳтимол, ўшанда ядровий бункерга йўл олади ва Россиянинг бутун ядровий қўмондонлик ва назорат тизими АҚШнинг йирик ядровий жавоби эҳтимоли бўйича юқори шай ҳолатга келтирилади, деди Алберк.
Бундай сценарийга қандай муносабатда бўлиш кераклиги ҳақидаги савол «режалаштириш бўйича америкалик мутахассисларга тинчлик бермаяпти», деди Уилям Алберк. «Бошқа томон ядро остонасини кесиб ўтгандан сўнг, унинг кучайишига қандай йўл қўймаслик керак? Қандай қилиб уни ушлаб туриш мумкин? Бу ядро асрининг бошидан бери мавжуд бўлган энг қийин муаммолардан бири», - деди у.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг