Наманганда VIII асрга оид ноёб қўлёзма ва тангалар топилди

1 дақиқа ўқиш4.5K
Наманганда VIII асрга оид ноёб қўлёзма ва тангалар топилди

Наманган вилояти яна бир бор тарих ва маданий меросни ўрганишда муҳим янгилик билан эътибор марказига айланди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотича, VIII асрга оид қўлёзма ҳамда Аббосийлар даврида зарб этилган тангалар топилди.

Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуаси фондлари 68 та янги танга ва 27 та китоб билан бойиди. Археологлар таъкидлашича, Аббосийлар ҳукмронлиги даврига оид кумуш тангалар ўзига хос безакли араб ёзувлари билан ажралиб туради.

Қўлёзма китоб эса илм-фаннинг турли соҳаларига бағишланган. Унда ҳандаса, риёзиёт, астрономия ва тиббиётга оид қимматли маълумотлар жамланган. Мазкур асар ўша даврда илм-фан қай даражада ривожланганини кўрсатадиган муҳим манба сифатида баҳоланмоқда.

Наманганда VIII асрга оид ноёб қўлёзма ва тангалар топилди

Шунингдек, топилмалар орасида Сомонийлар ва Қорахонийлар даврига тегишли тангалар ҳам учради. Қолаверса, 1667–1670 йилларда Швецияда, 1836 йилда эса Буюк Британияда чиқарилган тангалар ҳам мавжудлиги маълум қилинди.

Мутахассислар таъкидлашича, илк кумуш тангалар милоддан аввалги III асрдаёқ чиқарилган. Уларнинг юза қисмида – аверсида подшоларнинг сурати, орқа қисмида эса турли худолар, муқаддас ҳайвонлар ёки ҳукмдорларнинг номлари ва тамғалари тасвирланган.

Айни пайтда ҳам қазишма ишлари изчил давом этмоқда. Археологлар топилмалар нафақат маҳаллий, балки халқаро илмий ҳамжамият учун ҳам катта қизиқиш уйғотишини таъкидлашмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?