Instagram орқали арзон кийим дўкони очиб одамларни алдаб кетган фирибгарлар қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш835
Instagram орқали арзон кийим дўкони очиб одамларни алдаб кетган фирибгарлар қўлга олинди

Тошкент вилоятида ўтказилаётган “Хавфсиз кибермакон” тезкор-профилактика ойлиги доирасида интернет орқали амалга оширилган навбатдаги фирибгарлик иши фош этилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, тўрт нафар шахс осон йўл билан даромад топиш мақсадида Instagram ва Telegram ижтимоий тармоқларида сохта саҳифалар очиб, ўзларини эркаклар кийимлари дўкони сифатида таништирган. Улар арзон нархларда маҳсулот таклиф қилиб, мижозларни олдиндан пул ўтказишга ундашган. Пул эса бегона шахслар номига расмийлаштирилган банк карталарига йўналтирилган ва шахсий эҳтиёжлар учун ишлатилган.

Тафсилотларга кўра, жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкент туманида яшовчи бир фуқаро реклама қилинган кийимни харид қилиш учун 1 миллион сўмни фирибгарлар кўрсатган карта рақамига ўтказган. Бироқ маблағ ўтказилгандан сўнг барча ёзишмалар ўчирилган ва мулоқот узилган.

Дастлабки тергов жараёнлари шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги бир ой ичида улар турли шахсларнинг 279 та банк картасидан турли усулларда 101 миллион сўмдан ортиқ маблағни алдов йўли билан қўлга киритишган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда ва улар қонун олдида жавоб беришлари таъкидланмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ барча фуқароларни яна бир бор эҳтиёткорликка чорлади: онлайн харидда шошилмаслик, олдиндан пул ўтказмаслик, арзон эълонларга ишонмаслик ва фақат ишончли саҳифалар орқали буюртма бериш кераклиги эслатилди. Шунингдек, шубҳали ҳолатларда тезкор равишда ички ишлар органларига хабар бериш зарурлиги таъкидланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?