date

Мактабга бормаслик учун ўғрилик саҳналаштирган ўқувчи фош этилди

Мактабга бормаслик учун ўғрилик саҳналаштирган ўқувчи фош этилди

Малайзияда жамоатчилик орасида катта баҳсларга сабаб бўлган ноодатий ҳолат қайд этилди. Бир мактаб ўқувчиси ўқишга боришдан қочиш учун ўзининг ўғирланиши ҳақида драматик ҳикоя тўқиб чиққан. Бу ҳақда World of Buzz хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, бола ва унинг отаси полицияга мурожаат қилиб, мактабга йўл олган пайтда кимдир уни ўғирлаб кетишга урингани ҳақида ариза ёзиб беришган. Аммо тергов жараёни чоғида воқеанинг ҳақиқатга умуман мос келмаслиги, бу барчаси ўйлаб топилган сценарий экани маълум бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари босими остида ўсмир тан олишга мажбур бўлган. Унинг сўзларига кўра, у уйда қолиш учун отасини ишонтириш мақсадида ушбу “сценарий”ни ўйлаб топган.

“У мактабга боришни хоҳламаган, чунки пойабзали мушукнинг ифлоси билан булғангандир”, — деб изоҳ берди полиция вакилларидан бири.

Ҳодиса жуда жиддий кўринишига қарамай, боланинг ёши ва мақоми эътиборга олиниб, унга нисбатан жиноят иши очилмаган. Шунинг ўрнига, ҳам болага, ҳам унинг отасига расмий ва қатъий огоҳлантириш берилган.

Полиция расмийлари жамоатчиликка мурожаат қилиб, айниқса ота-оналарни болаларга бундай ҳаракатларнинг оқибатларини тушунтириб беришга чақирди. Уларга кўра, сохта баёнотлар полиция ресурсларини беҳуда сарфлайди, қолаверса, вояга етмаганлар учун ҳам жиддий ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ҳам бола ўғирланиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Аммо ҳокимият ва ИИББ бу каби хабарларни рад этиб, ҳеч қандай воқеа қайд этилмаганини маълум қилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мактабга бормаслик учун ўғрилик саҳналаштирган ўқувчи фош этилди