date

Алиризо Жаҳонбахш Инфантинодан ёрдам сўради ва финал ҳақида гапирди

Алиризо Жаҳонбахш Инфантинодан ёрдам сўради ва финал ҳақида гапирди

Эрон миллий жамоаси сардори Алиризо Жаҳонбахш CAFA Nations Cup-2025 финалида Ўзбекистонга қарши кечган (0:1) мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдирди ва ФИФА раҳбари Жанни Инфантинодан ёрдам сўраганини очиқ айтиб ўтди.

“Ўзбекистон учун ушбу мусобақада зафар қучиш катта аҳамиятга эга эди. Шу билан бирга, ёш футболчиларимиз тажриба тўплаши ҳам биз учун жуда зарур эди. Умуман олганда, ўйин яхши ўтди, аммо натижа кутилгандек бўлмади.

Албатта, Инфантинонинг бундай турнирга ташриф буюриши катта аҳамият касб этади. Бу ҳолат Осиё футболига қаратилган эътиборни янада кучайтиради. Бу нафақат қитъа, балки шахсан биз учун ҳам муҳим.

Мен унга қисқа мулоқотда мурожаат қилдим ва Жаҳон чемпионати йўлида бизга кўмак бериши ҳақида илтимос қилдим. Чунки биз етарли даражада яхши ўртоқлик учрашувларини ўтказа олмадик. Шу жиҳатдан ҳам Инфантинодан ёрдам сўрадим”, — дея таъкидлади Эрон терма жамоаси сардори Алиризо Жаҳонбахш.

Эслатиб ўтамиз, финалдаги ягона голга Ҳожиакбар Алижонов муаллифлик қилди ва Ўзбекистон тарихий тарзда CAFA Nations Cup-2025 чемпионлигига эришди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Алиризо Жаҳонбахш Инфантинодан ёрдам сўради ва финал ҳақида гапирди