Тарифлар уруши Трамп маъмуриятини пароканда қилди

1 дақиқа ўқиш789
Тарифлар уруши Трамп маъмуриятини пароканда қилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг бошлаган тарифлар уруши бутун дунё молия бозорларида ноаниқлик ва парокандалик келтириб чиқарди. Энди эса ушбу сиёсат оқибатлари унинг ўз атрофидаги маслаҳатчиларини ҳам «куйдирмоқда», деб ёзади Bild нашри.

Питер Наварро — лавозим билан хайрлашяпти
Савдо сиёсати бўйича маслаҳатчи Питер Наварро лавозимидан кетиши мумкин. Унинг кетиши Трамп сиёсатидаги жиддий бурилишлардан далолат беради.
Яқинда Илон Маск уни «бир қоп ғиштдан ҳам аҳмоқроқ тўнка», деб атагани катта шов-шувга сабаб бўлганди.

Савдо вазирининг курсиси қимирлаяпти
Савдо вазири Ҳовард Лютник ҳам хавф остида. Politico маълумотига кўра, Лютник протекционистик бож сиёсатининг асосий меъмори саналади. Аммо энди у ҳам Трампнинг ишончини йўқотмоқда.

Энди биринчи рақам — Скотт Бессент
Бу ўзгаришлар фонида Молия вазири Скотт Бессент биринчи планга чиқмоқда. У Вашингтонда мувозанатли ва прагматик позицияси билан танилган амалдор.

Бозор қулади, Трамп ортга чекинди
Шу ҳафтанинг ўрталарида АҚШ давлат облигациялари бозорлари кескин пасайди, молиячилар бу ҳолатни молиявий фалокат арафаси, деб баҳолашди.

Натижада Трамп 75 мамлакатдан импорт қилинадиган товарларга жорий этилган тарифларни кечиктиришга мажбур бўлди.
Бу эса Трамп режаларида жиддий носозлик борлигини кўрсатади, деб ёзади таҳлилчилар.

Хитой — ягона фронт
Ҳозирда АҚШнинг энг шиддатли савдо жанги Хитой билан давом этмоқда.
  • Трамп Хитой товарларига 145 фоизлик бож жорий этган.
  • Хитой эса жавобан Америка импортига 125 фоизлик тариф қўллади.
  • Хитой расмийлари бу ҳолат глобал гуманитар инқирозга олиб келиши мумкинлигини айтмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?