Хатолик ортидан 260 маҳкум қамоқдан чиқиб кетди

1 дақиқа ўқиш4K
Хатолик ортидан 260 маҳкум қамоқдан чиқиб кетди

Буюк Британияда қамоқ тизимида йирик хато фош бўлди — бир йил ичида 260 дан зиёд маҳкум ноқонуний равишда озод этилган. Бу ҳақда “Sky News” телеканали ҳукумат статистикасига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2024 йил мартидан 2025 йил мартигача бўлган даврда 233 киши қамоқхоналардан, яна 29 нафар маҳкум эса суд залларидан хатолик сабаб чиқарилган. Бу ўтган йилга нисбатан 128 фоизга кўп кўрсаткич ҳисобланади.

Фожиали ҳолат эфиопиялик муҳожир Хадуш Кебату ишидан кейин жамоатчилик эътиборига тушди. У жинсий жиноят учун ҳукм қилинганига қарамай, депортация жараёнида адашиб озод этилган ва кейин қочиб кетган. Кейинчалик унинг Лондонда экани маълум бўлган.

Кебатунинг 14 ёшли қиз ва бир аёлга нисбатан қилган ҳаракатлари ортидан Британия бўйлаб норозилик намойишлари бошланган. Фуқаролар ҳукуматдан муҳожирларни меҳмонхоналарда жойлаштириш амалиётини тўхтатишни талаб қилмоқда.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб 210 та меҳмонхонада 32 мингга яқин ноқонуний муҳожир яшамоқда. “The Times” маълумотига кўра, бу тизим британиялик солиқ тўловчиларга йилига тахминан 4 миллиард фунт стерлингга тушмоқда. Ҳукумат 2029 йилгача бу амалиётни тўлиқ бекор қилишни ваъда берган.

Мутахассислар таъкидлашича, қамоқхона тизимидаги хатолик нафақат бюрократик етишмовчилик, балки мамлакатдаги муҳожирлар сиёсатидаги жиддий муаммоларни ҳам очиб берди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?