date

Россия ҳужуми Киевни ларзага солди

Россия ҳужуми Киевни ларзага солди

Россия тунги ҳужумда Киев ва Украина ҳудудларига ракета ҳамда дрон зарбалари уюштирди. Расмий маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳат олди. Ҳужумдан сўнг бир нечта биноларда, жумладан болалар боғчасида ёнғинлар чиққани билдирилди.

Украина бош вазири Юлия Свириденко бу зарбалар фуқаролик ва энергетика объектларига қаратилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия қиш мавсумида инсонпарварлик инқирозини келтириб чиқаришга уринмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги бу зарбалар Украина ҳарбий-саноат мажмуаси ва энергетика инфратузилмасига қаратилганини билдирди. Шунингдек, Россия томони 121 та Украина дронини уриб туширганини, шулардан еттитаси Москвага қараб учаётганини айтди.

Киевда катта тутун булутлари кўтарилган, ўт ўчирувчилар ёнғинларни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Йил бошидан бери Россия 770 та баллистик ва 50 дан ортиқ “Кинджал” ракетасини учирган.

Украина ҳаво кучлари 9 ракетанинг 4 тасини ва 62 дрондан 50 тасини уриб туширди. Шу билан бирга, мамлакат бўйлаб 11 объектга зарба берилган. Расмийлар аҳолига ҳушёр бўлишни ва хавфсизлик қоидаларига риоя этишни эслатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россия ҳужуми Киевни ларзага солди