
Ҳиндистоннинг Madhya-Pradesh штатидаги Dxamnod шаҳрида яшовчи адвокат ва хусусий мактаб эгаси Vinod Dongl бир неча дақиқага ҳақиқий миллиардерга айлангандек ҳис қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу ғаройиб воқеа янги банк аккаунти очилганидан сўнг содир бўлган. Dongl тизимга кирганида, ҳисобида 28,1 миллиард рупий (тахминан 3,5 миллион АҚШ доллари) борлигини кўриб, ҳайратдан ёқа ушлаган.
“Мен ўзимни дунёдаги барча лотереяларни бирваракайига ютгандек ҳис қилдим. Бу ҳақиқий мўъжиза эди,” — деган у кулиб.
Банк тизими маълумотларига кўра, ҳисобда Harsil Agro Limited компаниясининг 1312 дона акцияси мавжуд бўлган ва уларнинг ҳар бири 21,4 миллион рупий (258 минг доллар) қийматида акс эттирилган. Яъни, техник хато сабабли реал нархлар ўрнига юзлаб баравар юқори қиймат кўрсатилган.
Аммо бахтли “миллиардер” мақоми узоққа чўзилмади. Бир неча дақиқа ўтиб, хатолик тузатилди, нархлар одатдаги ҳолатга қайтарилди ва Vinod Dongl'нинг бойлиги рақамлар қаторида ғойиб бўлди.
Шунга қарамай, адвокат бу ҳодисага ижобий қараган. У уни “рақамли сеҳрнинг қисқа, аммо ёқимли лаҳзаси” деб атаб, ўз тажрибасини кулиб эслаган.
Ҳиндистонлик адвокат техник хато сабабли “миллиардер”га айланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар