date

Ҳоланднинг янги Lamborghini автомобилининг нархи шов-шув келтирди

Ҳоланднинг янги Lamborghini автомобилининг нархи шов-шув келтирди

«Манчестер Сити» клубининг юлдуз ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд яна бир қимматбаҳо машинага эга бўлди. 25 ёшли футболчи ўз гаражига 250 минг фунт стерлинг қийматдаги Lamborghini Huracán Sterrato моделини қўшди.

Маълумотларга кўра, Ҳоланд ушбу моделнинг яшил тусдаги вариантини танлаган. Ушбу Италия спорт автомобили 602 от кучига тенг қувватга эга бўлиб, 100 км/соат тезликка атиги 3,4 сонияда етади.

Lamborghini компанияси бу эксклюзив моделдан жами 1499 дона ишлаб чиқарган. Шу сабабли, Ҳоланднинг янги хариди нафақат тезлиги, балки нодирлиги билан ҳам алоҳида эътиборга сазовор.

Ҳисоб-китобларга кўра, норвегиялик тўпурар ҳозиргача спорт машиналари учун жами 10,5 миллион фунт стерлинг сарфлаган.

Бундан ташқари, Эрлинг Ҳоланд ватандоши, автомобилсоз ва миллиардер Оле Эртваг билан ҳамкорликда янги Bugatti Tourbillon моделини ҳам харид қилгани маълум бўлди. Ушбу суперкарнинг баҳоси тахминан 4 миллион фунт стерлингни ташкил этади.

Ҳоланднинг автомобиллар коллекцияси футбол дунёсидаги энг қиммат ва бой тўпламлардан бири сифатида тилга олинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳоланднинг янги Lamborghini автомобилининг нархи шов-шув келтирди