
АҚШнинг Шимолий Каролина штатида яшовчи ҳомиладор аёл ўз саломатлигида ғалати аломатни сезгач, сунъий интеллект — ChatGPT’га мурожаат қилди. У олган тавсиялар эса нафақат унинг, балки туғилмаган фарзандининг ҳам ҳаётини сақлаб қолди, деб ёзмоқда Motherly манбасига таянган ҳолда “Правила жизни”.
Наталия Терриен ҳомиладорликнинг охирги — саккизинчи ойида эди. Бир куни у тўсатдан жағ атрофи мушаклари таранглашиб, оғизни оча олмасликни ҳис қилди. У ҳолатни жиддий деб ҳисобламай, ChatGPT’дан сўради: “Нега жағимни қимирлата олмаяпман?”
ChatGPT жавобида қон босимини текширишни тавсия қилди. Наталия бунда шошилмасдан амал қилди — натижа эса ҳайратланарли эди: қон босими меъёрдан анча юқори, шу боис сунъий интеллект унга зудлик билан тез ёрдам чақиришни маслахат берди.
Касалхонада эса ҳолат жуда хавфли деб баҳоланди — аёлнинг қон босими 200/146 гача кўтарилган. Шифокорлар вазиятни кечиктирмай ҳал қилиш учун чақалоқни муддатидан олдин туғдириш ҳақида қарор қабул қилишди. Агар Терриен ўша кеча уйқуга ётган бўлса, шифокорлар фикрича, у эҳтимол тўсатдан ҳушини йўқотиши ёки уйғонмаслиги мумкин эди.
Ҳозирда она ва бола соғ-саломат, барча нарса яхшиликка чиқди.
Наталия бу воқеа билан Instagram орқали ўртоқлашди. Унинг “ChatGPT ҳаётимни сақлаб қолди” деган постини миллионлаб одамлар кўриб, ижтимоий тармоқларда кенг тарқатишди ва юз минглаб лайклар билан қўллаб-қувватлашди.
Технология инсон ҳаётига ёрдам бера олади деб ўйлайсизми? Ёки унга ҳаддан зиёд суянмаслик керакми? Фикрингизни ёзинг! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар