
АҚШ ва Хитой вакиллари Малайзияда ўтган АСEАН саммити доирасида янги савдо келишуви бўйича дастлабки келишувга эришди. Музокаралар натижасида томонлар бож ставкаларини вақтинча тўхтатиш ва Хитойнинг камёб металлар экспортига чекловни бир йилга кечиктиришга рози бўлди.
АҚШ молия вазири Скот Бессентнинг сўзларига кўра, бу қарор Президент Доналд Трампнинг ноябрь ойидан жорий этилиши кутилган 100 фоизлик божларини бекор қилади. Шунингдек, Хитой АҚШдан соя маҳсулотларини қайта сотиб олишни бошлайди.
Хитой томони бу ҳақда эҳтиёткорона изоҳ бериб, “дастлабки келишув” мавжудлигини билдирди. Вице-премер Хе Лифенг музокаралар муросали руҳда ўтганини, аммо якуний қарор икки давлат раҳбарлари учрашувидан сўнг эълон қилинишини таъкидлади.
Трамп ва Си Цзиньпин 31-октабр куни Жанубий Кореяда ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий саммитида учрашади. Улар савдо битимининг асосий шартларини тасдиқлаши кутилмоқда.
Мутахассислар фикрича, бу келишув АҚШ ва Хитой ўртасидаги таранг савдо муносабатларини юмшатиши, глобал бозорлар барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.