date

Исландияда илк бор чивинлар аниқланди — олимлар ташвишда

Исландияда илк бор чивинлар аниқланди — олимлар ташвишда

Исландияда илк бор чивинлар қайд этилди. Бу ҳақда The Guardian нашри маҳаллий олимлар маълумотига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг жануби-ғарбий ҳудудида топилган учта чивин Culiseta annulata турига мансуб бўлиб, улар совуқ иқлимга чидамли ҳисобланади. Мутахассислар таъкидлашича, бу турдаги чивинлар қиш фаслида ертўла ва омборларда яшириниб, омон қолиши мумкин.

Шу вақтгача Исландия Антарктидадан ташқарида чивинлар доимий яшамайдиган ягона ҳудуд сифатида маълум эди. Олимлар ҳашаротлар пайдо бўлишини глобал иқлим ўзгариши натижаси деб ҳисоблашмоқда.

Иқлимшунослар фикрича, Исландия Шимолий яримшарнинг бошқа мамлакатларига нисбатан тезроқ исиб бораётган ҳудудлардан бирига айланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исландияда илк бор чивинлар аниқланди — олимлар ташвишда