
Яқин Шарқ саҳнасида бу сафар друзлар муҳокама марказида. Исроил айнан друзлар сабаб Сурияни бомбалади. Бироқ Дамашқнинг асосий ҳомийси Туркия ҳозирча сукутда. Бунинг сабаблари нимада? Мавзуни сиёсатшунослар Фарҳод Каримов ва Шавкат Икромов “Геосиёсат”да ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Друзлар кимлар ва Исроил нега друзларнинг ҳимоячиси бўлмоқчи?
Фарҳод Каримов: Друзлар — бу Яқин Шарқ минтақасидаги қадимий элатлардан бири, яҳудийларга ўхшаб ҳам миллат, ҳам динни уйғурлаштирган шаклдаги бир гуруҳ ҳисобланади. Улар ўзига хос ёпиқ маданиятга эга. Улар асосан Яқин Шарқ (Ливан, Сурия, Исроил)да тарқалган сирли ва ярим-ёпиқ диний-фалсафий оқимдир. Друзлар ўзларини ягона Худога эътиқод қилувчилар деб атайдилар. Уларнинг диний таълимоти XI асрда Мисрда ҳукмрон бўлган Фотимийлар халифалиги даврида вужудга келган ва Исмоилийлар шиа йўналишидан ажралиб чиққан.
Уларнинг умумий миқдори миллионга яқинлашади ва араб тилида гаплашади, араб тили ёзувларидан фойдаланишади. Улар минтақадаги бошқа халқлар билан ҳам жуда катта интеграцияга киришмаган. Фақатгина улар Исроил билан ўзига хос муносабатларни шакллантирган.
Ҳаттоки Сурия ҳокимиятига Аҳмад Аш-шара келганидан кейин Исроил Жўлан тепаликларига кириб борганда, айнан Нетаняҳудан бу ҳаракатни друз етакчилари “Бизни ўз ҳимоянгизга олинг” деб илтимос қилиб мурожаат билан чиқишганди.
Шунинг учун ҳам яқинда Дамашқ атрофидаги портлашларда ёки ҳужумларда Исроил айнан друзлар уларнинг ҳимояси остида эканлигини кўрсатиш учун ҳам амалга оширишди.
Шавкат Икромов: Сонига кўра энг кўп друзлар бугунги кунда Сурияда яшайди. Ундан кейин Исроилда ва Ливанда ҳам истиқомат қилишади. Тахминан 150 мингдан ортиқроқ друзлар Исроилда яшайди деб кўрилади. Шарқдаги бошқа араб давлатларида ҳам жуда кам сонда яшайди.
Эътиқодга кўра улар иброний яъни Иброҳим алайҳиссаломдан қолаётган якка ҳудолик таълимотига амал қилади. Худони ягона деб билади, лекин шундан кейинги масалалар бўйича барча динлардан фарқ қилади. Сурияда яшаётганларнинг ичида ҳам, Исроилда яшаётганлар орасида ҳам бўлинишлар бор. Тўғри, друзларнинг ичида мазҳабий бўлинишлар кузатилмайди. Лекин сиёсий ҳокимият қабул қилинишига кўра улар бўлинади.
Масалан, Исроилдагилар айтадики, биз эътиқод нуқтайи назаридан друзмиз, маданий ва этник нуқтайи назардан арабмиз ва бизнинг фуқаролигимиз, яъни бизнинг ватандошлигимиз Исроил ватандоши деб эътироф этишади. Исроилдаги друзлар ҳақида гапирганимизда, Исроил анъаналарига кўра, Исроил армиясида хизмат қилиш ҳуқуқига фақатгина яҳудийлар эга деб билинади.
Исроил армияси Яқин Шарққа, хусусан, Ғазо минтақасига қўшин киритганда ҳам қўшин таркибида друзлар Исроил армиясининг аскарлари сифатида ҳаракатланган.
Исроил армиясининг таркибида друзларнинг “Қиличдорлар бригадаси” мавжуд. Айнан шу бригада друзлардан ташкил топган ва улар ҳар доим Исроил ҳукумати билан қандай ҳукумат келишидан қатъи назар яхши муносабатларда бўлиб келган.
Биринчи маротаба улар Исроил Жўлан тепаликларини эгаллаганда яҳудий давлати таркибига кирган. Ўшандан бу друзлар ўзи иккига бўлинган: мустақил бўлиб чиқиш ва Фаластин давлат таркибида ривожланиш, иккинчиси Исроил ҳокимиятини қабул қилиш. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар