
Римнинг марказий қисмида, Ларго Коррадо Риччи майдонида жойлашган тарихий Торре-дей-Конти минораси қисман қулаб тушди. Воқеа содир бўлган пайтда бинода реставрация ишлари олиб борилаётган эди.
Дастлаб томдан сувоқ парчалари тушган, кейин эса жиддийроқ қулаш юз берди. Ҳодиса натижасида бир ишчи бошидан оғир жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Тўрт нафар ходим қутқарилди, яна бир киши вайроналар остида қолган, бироқ у тирик ва ҳушёр ҳолатда. Қутқарувчилар уни хавфсиз тарзда чиқариш йўлларини излашмоқда.
Шунингдек, бир ўт ўчирувчи кўзидан жароҳат олиб, шифокорлар томонидан даволанмоқда. Минора атрофидаги ҳудуд ўраб олинган, чунки янги қулаш хавфи сақланиб қолмоқда.
Воқеа жойида Рим мэри ва Италия маданият вазири ишламоқда. Прокуратура ҳодиса сабабларини аниқлаш ва хавфсизлик қоидаларига риоя этилганлигини текшириш бўйича суриштирув олиб бормоқда.
Торре-дей-Конти минораси IX асрда қурилган бўлиб, бир неча марта зилзилалар натижасида зарар кўрган. Бугунги кунда унинг баландлиги 29 метрни ташкил қилади.
Минорани реставрация қилиш ишлари 2022 йилда бошланган ва 2026 йилда якунланиши режалаштирилган эди.
Римдаги қадимий Торре-дей-Конти минораси қулаб тушди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар