
3-ноябр куни Рим марказида, Император форуми яқинида жойлашган Торре дей Конти минорасининг бир қисми қулаб тушди. Ушбу бинода 2022 йилдан буён реставрация ишлари олиб борилаётган эди ва улар 2026 йилда тугатилиши режалаштирилган эди.
Курсив Узбекистон журналисти ҳодиса жойига бориб, қутқарувчилар томонидан олиб борилаётган ишларни кузатди. Улар вайроналарни тозалаб, миноранинг зарар кўрган қисмини текширишди.
Қутқарувчилар 64 ёшли ишчини вайроналар остида чиқаришди. У бош мия жароҳати билан оғир аҳволда касалхонага олиб кетилди.
Яна икки нафар ишчи енгил жароҳат олди ва улар госпитализациядан бош тортди. Бинонинг атрофидаги ҳудуд бутунлай ўраб олинди ва қутқарувчилар кечгача ишларини давом эттиришди.
Улар қолган конструкцияларнинг мустаҳкамлигини ҳам текширишди. Ҳодиса жойига давлат идораларининг вакиллари ҳам келишди.
Маълумот учун: минора 1203 йилда Рим папаси Иннокентий IIIнинг қариндоши Ричардо Конти буйруғи билан қурилган. Дастлаб, унинг баландлиги 50 метрга етган ва ўрта аср Римининг энг баланд мудофаа минораларидан бири бўлган.
Кейинги асрлардаги зилзилалар ва вайронагарчиликлар сабабли миноранинг юқори қаватлари йўқолган ва ҳозирги баландлиги тахминан 29 метрни ташкил қилади. Турли даврларда минора қалъа ва зодагон оилалар учун яшаш жойи сифатида ишлатилган.
20-асрда кенг қамровли реставрация ишлари олиб борилган бўлса-да, бино ёшига кўра заиф бўлиб қолган.
Римда Конти минораси қулади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар