date

Telegram тасдиқлаш кодларини WhatsApp орқали юбормоқда

Telegram тасдиқлаш кодларини WhatsApp орқали юбормоқда
Telegram мессенжери Россиядаги фойдаланувчиларга тасдиқлаш кодларини WhatsApp орқали юборишни бошлади. Бу ҳақда Дуров Коде нашри хабар берди.

Янги функция Россиянинг айрим ҳудудларида SMS орқали авторизация барқарор ишламаётган ҳолатлар учун муқобил ечим сифатида жорий этилди. Telegram тасдиқлаш кодларини юбориш учун CodeVerify номли WhatsApp ҳисобига фойдаланмоқда.

Хабарда олти хонали тасдиқлаш коди ва қуйидаги огоҳлантириш мавжуд: “Сизнинг тасдиқлаш кодингиз. Хавфсизлик мақсадида уни бошқа одамларга берманг.”

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Telegram тасдиқлаш кодларини WhatsApp орқали юбормоқда