date

Туркия Нетаньяху учун ҳибсга олиш ордери берди

Туркия Нетаньяху учун ҳибсга олиш ордери берди
Истанбул Бош прокуратураси 37 нафар шахс, жумладан Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича ордер чиқарди. Бу ҳақда Анадолу ахборот агентлиги хабар берди.

Улар инсониятга қарши жиноятлар ва геноцидда айбланмоқда. Рўйхатга, шунингдек, Исроил мудофаа вазири Йисроил Кец ва миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ҳам киритилган.

Идоранинг маълумотига кўра, Исроил ҳукумати Ғазо секторида олиб борган ҳаракатлар натижасида аёллар ва болалар ҳалок бўлган, кўплаб инсонлар жароҳат олган. Бундан ташқари, баъзи ҳудудлар яшаш учун яроқсиз ҳолга келган.

"Исроил расмийлари инсониятга қарши жиноятлар ва Ғазо секторида систематик амалга оширилган геноцид актлари учун, шунингдек, Сумуд глобал флотига қарши кўрилган чора-тадбирлар учун масъулиятга эга", — дейилади прокуратура баёнотида. Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Истанбул ташаббусига муносабат билдириб, бу қадамни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг пиар ҳаракати деб атади.

У Туркия суд тизимини сиёсий мухолифларни бостириш ва журналистларни ҳибсга олиш билан шуғулланишда айблади. Шу билан бирга, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Истанбулни миннатдорчилик билдирган ҳолда, Туркия халқи ва унинг раҳбариятининг юксак позициясини эътироф этди, деб хабар беради CNN.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия Нетаньяху учун ҳибсга олиш ордери берди