
2025 йил 10 ноябр куни Қозоғистонлик блогер Аружан Айбекова Тошкент метросида ўтказган пранкдан кейин унга нисбатан маъмурий иш қўзғатилгани ҳақида ўз фикрларини билдирди. Айбекова аввалроқ Тошкент метросида ёш йигитларга ҳазил қилиш саҳналари акс этган видеоларни суратга олиб, ўз ижтимоий тармоқлари саҳифаларида эълон қилган эди.
Ўзбекистон ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бу каби ҳаракатларни ҳурматсизлик деб баҳолаб, айниқса, аёллар транспортда ҳар куни тазйиқларга дуч келадиган мамлакатда бундай ҳазилларни масхара сифатида қабул қилишларини таъкидладилар. Блогернинг янги видеосида у онасининг овозли хабарини тингларкан кўз ёшларини тийолмади.
"Энди мен одамларнинг кўзига қандай қараман? Бу ишни ташла.
Бу йўл сеники эмас," деди Аружаннинг онаси. Блогер эса ҳаммаси яхши бўлишини айтсада, ўз ҳаракатларига изоҳ берди: "Мен шунчаки одамларга қувонч улашишни, уларнинг кайфиятини кўтаришни хоҳлаган эдим.
Менинг ниятим атрофни қувонч ва муҳаббат билан тўлдириш эди," деди у.
Қозоғистонлик блогер Тошкент метросидаги пранкни изоҳлади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар