date

Тошкент-Краснодар рейслари жадвали ўзгартирилди

Тошкент-Краснодар рейслари жадвали ўзгартирилди
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкентдан Краснодарга ва ортга 12-ноябр куни амалга ошириладиган HY687/688 рейслари ўзгартирилган жадвал асосида бажарилади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Ўзгаришларга сабаб Краснодар аэропортидаги ёмон об-ҳаво шароитидадир. Тошкентдан самолёт маҳаллий вақт билан соат 10:10 да учиб кетади ва Краснодарга соат 12:20 да етиб боради.

Краснодардан учиш 13:30 га режалаштирилган, Тошкентга эса самолёт соат 19:05 да етиб келади. Тошкент-Краснодар йўналишидаги иқтисодий синф чипталари нархи 1 миллион сўмдан, бизнес синф чипталари эса 6,9 миллион сўмдан бошланади.

Ушбу рейсларни бажаришда Airbus A320 Neo самолётлари фойдаланилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Тошкент-Краснодар рейслари жадвали ўзгартирилди