Каталония федерациясининг ҳазили мухлислар ғазабига сабаб бўлди

Каталония футбол федерацияси янги «Каталон ерлар кубоги» мусобақасини эълон қилди, бу хабар мухлислар орасида қизиқиш уйғотди. Бир неча соат ўтиб, федерация бу эълон ҳазил эканини маълум қилди, натижада мухлислар норозилик билдиришди. Федерациянинг ҳаракати айримлар томонидан «каталон ўзлигини масхара қилиш» сифатида баҳоланди.
Каталония футбол федерацияси «Каталон ерлар кубоги» номи остида янги мусобақа ўтказилишини эълон қилди. Унда Каталония, Валенсия, Балеар ороллари ва Андорра жамоалари иштирок этиши айтилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Расмий оҳангда берилган хабар қисқа вақт ичида мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Бироқ орадан бир неча соат ўтиб федерация бу эълон ҳазил бўлганини қўшимча қилди ва шу билан жамоатчиликнинг кескин норозилигига дуч келди.
Изоҳларда федерация ҳаракати мухлислар томонидан менсимаслик сифатида баҳоланди, айримлар буни «каталон ўзлигини масхара қилиш» деб атади. Сиёсий тус кучли бўлган, Испаниядан ажралиб чиқиш мавзуси доимий муҳокамада юрадиган минтақада бундай омадсиз ҳазил ҳам кескин реакцияни қўзғатиши мумкинлиги таъкидланди.






























Изоҳлар 0
…