
«Брюгге»нинг марказий ҳимоячиси Хоел Ордонез келаси йил топ-клублардан бирига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унга даъвогарлар сафига энди Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳам қўшилди. Журналист Льюис Стил хабарига кўра, «қизиллар» 21 ёшли эквадорлик футболчини кузатиб бормоқда ва жорий мавсум якунлангач, уни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Transfermarkt баҳосига кўра, Ордонезнинг нархи 28 млн еврога тенг. Унинг «Брюгге» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ ОАВ марказий ҳимоячига Миланнинг «Интер»и ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида ёзганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.