date

А Серия келаси мавсумдан тўқ сариқ тўпдан воз кечади

А Серия келаси мавсумдан тўқ сариқ тўпдан воз кечади

А Серияда қўлланилган тўқ сариқ рангли тўп лига доирасида кўпчиликка маъқул келмаяпти ва ташкилотчилар ундан воз кечишни режалаштирмоқда. Қишда кўриниш ёмонлашадиган давр учун ечим сифатида киритилган бу тўп амалда кутилган даражада фойда бермагани айтилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Келаси мавсумдан бошлаб Италия чемпионатида яна классик рангдаги тўплар ишлатилади: оқ ёки сариқ. Бу ҳақда «Лега Калчо» президенти Эзио Мария Симонелли ҳам фикр билдирди.

«Бу масалада жуда кўп мурожаатлар олдик, жумладан, ранг ажратишда қийналадиган (далтонизм) одамлар томонидан ҳам. Афсуски, вазиятни ўзгартириш ва эски рангларга қайтиш учун вақт керак. Оқ ёки сариққа», — деди Симонелли.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги Италия чемпиони — «Наполи», жорий мавсум турнир жадвалида эса Милан «Интер»и пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » А Серия келаси мавсумдан тўқ сариқ тўпдан воз кечади