date

Google Gemini орқали кузатувда айбланмоқда

Google Gemini орқали кузатувда айбланмоқда
2025 йил 13 ноябр куни Bloomberg хабар беришича, Google компаниясига қарши судга даъво аризаси тақдим этилди. Унда компания Gemini ёрдамчиси орқали шахсий маълумотларни ноқонуний йиғишда айбланмоқда.

Даъвогарлар сунъий интеллект воситаси Gmail ва шахсий суҳбатлардан маълумотларни рухсатсиз йиғганини таъкидламоқда. Мазкур даъво Калифорниянинг Сан-Хосе федерал судига тақдим этилган.

Шикоятда айтилганича, октябр ойида Gemini хизматлари барча платформаларда пинҳона тарзда фаоллаштирилган ва бу орқали Google фойдаланувчиларнинг шахсий ёзишмаларига кириш имконига эга бўлган. Калифорния қонунларига кўра, Google'нинг бундай ҳаракатлари махфий хабарларни яширинча ўқишни тақиқловчи қонунларни бузиши мумкин.

Даъвогарларнинг фикрича, Google сунъий интеллектдан "фойдаланувчиларнинг барча ёзма тарихини эксплуатация қилиш" учун фойдаланмоқда. Ҳозирча Google вакиллари ушбу гуруҳий даъво юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Google Gemini орқали кузатувда айбланмоқда