date

АҚШда ўзбекларга миграция текширувлари кучайтирилмоқда

АҚШда ўзбекларга миграция текширувлари кучайтирилмоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШда яшовчи ватандошларни миграция текширувларининг кескин ошгани ҳақида огоҳлантирди. Ушбу текширувларда юк машиналари ҳайдовчилари ҳужжатлари, инглиз тилини билиш даражаси ва ишга рухсатнома мавжудлиги алоҳида эътиборга олинмоқда.

Назоратнинг кучайтирилиши Вашингтоннинг ноқонуний миграцияга қарши кураш стратегияси ва терроризм билан боғлиқ гумонларга асосланган. Аввалроқ АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда жиҳод тарғиботи учун қидирувда бўлган Аҳрор Бозоровни ҳибсга олган эди.

У Канзасда қўлга олинган бўлиб, Америка тижорий ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ишга рухсатномага эга бўлган. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини барча ҳужжатлари ва миграцион мақомларининг қонунийлигини текширишга чақирди.

“Шубҳали ёки мураккаб ҳолатларда АҚШдаги Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига дарҳол мурожаат қилинг”, — дейилади вазирлик баёнотида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШда ўзбекларга миграция текширувлари кучайтирилмоқда