
Марказий Осиёда биологик хилма-хиллик хавф остида эканлиги Самарқандда ўтказилган CITESнинг 20-конференцияси давомида экспертлар томонидан таъкидланди. Муттахассисларнинг фикрича, экотизимларнинг деградацияси Марказий Осиё давлатларининг ижтимоий ва иқтисодий барқарорлигига бевосита таъсир кўрсатмоқда.
Конференцияда камёб ҳайвон ва ўсимлик турларини мониторинг қилишни рақамлаштириш, Афғонистон билан чегарадош ҳудудлардаги экологик хатарлар ҳамда иқтисодиётнинг декарбонизацияси биохилма-хилликни сақлашдаги ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбир иштирокчилари таъкидлашича, экологик хавфсизликни таъминлашда минтақавий ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади ва уни халқаро даражада янада мустаҳкамлаш зарур.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.