
Москва суди Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларига устуворлик берилган эълонларни тақиқлаш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда "РИА Новости" ахборот агентлиги хабар берди.
Прокуратура интернетда Ўзбекистон фуқаролари учун махсус шартлар таклиф қилинган ва Қирғизистон фуқаролиги талаб қилинган иш эълонларини аниқлади. Суд иш изловчиларни миллий келиб чиқишига кўра камситиш мумкин эмаслигини эслатиб, бир қанча веб-сайтларда жойлаштирилган бу маълумотларни ноқонуний деб топди.
Ҳозирда ушбу саҳифаларга кириш фойдаланувчилар учун чекланган. Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг дастлабки саккиз ойида Россияга 1,8 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик кириб келган, уларнинг аксарияти меҳнат миграцияси мақсадида бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.