date

Ўзбекистон Женевада экологик ислоҳотларни тақдим этди

Ўзбекистон Женевада экологик ислоҳотларни тақдим этди
Ўзбекистон Женевада бўлиб ўтган Эспо конвенциясининг 13-йиғилишида экологик ислоҳотлар ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг янги механизмларини тақдим этди. Мамлакат делегациясига Давлат экологик экспертиза маркази директори Ғайрат Маҳамедов раҳбарлик қилди.

У экологик жараёнларни рақамлаштириш, янгиланган ОВО‘С ва СЭО тартиблари, шунингдек, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш борасидаги ишланмалар ҳақида маълумот берди. Йиғилишда мамлакатлар ўртасида тажриба алмашиш, энергетика, минтақавий ривожланиш, иқлим ва биологик хилма-хилликни сақлаш соҳаларида экологик баҳолаш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар конвенция талабларининг бажарилишини мониторинг қилиш, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, экологияда рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни қўллаш масалаларини кўриб чиқдилар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон Женевада экологик ислоҳотларни тақдим этди