date

Трамп: ҲАМАС қуролларни топшириши керак

Трамп: ҲАМАС қуролларни топшириши керак
Reuters хабарларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп ҲАМАС ҳаракати яқин ҳафталарда қуролларини топшириш масаласида аниқ қарор қабул қилиши кераклигини айтди. У бу ҳақида Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтаётган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида сўзлади.

Трампнинг таъкидлашича, келишувга кўра, ҲАМАС қуролларни топширишга рози бўлган ва бу мажбурият бажарилиши лозим. Унинг айтишича, бу борадаги ҳолат яқин икки-уч кун ичида, энг кўпи билан уч ҳафта ичида аниқ бўлади.

АҚШ президенти агар бу талаб бажарилмаса, қатъий чоралар кўрилишини айтди. Трамп ҲАМАС қуролларни топширмаса, унга нисбатан кескин ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилишини очиқ огоҳлантирди.

Мазкур баёнот Трампнинг Жаҳон иқтисодий форуми доирасидаги нутқидан кейин ўтказилган савол-жавоб сессияси вақтида янгради. Форумда Яқин Шарқдаги вазият ва глобал хавфсизлик масалалари муҳим мавзулар қаторида муҳокама қилинмоқда.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп: ҲАМАС қуролларни топшириши керак