date

Судда берилган ҳуқуқий тушунтиришлар оилани сақлаб қолди

Судда берилган ҳуқуқий тушунтиришлар оилани сақлаб қолди

Афсуски, баъзан бахтли ҳаёт кечириб, фарзандлар кўрган оилалар ҳам арзимаган сабабларга кўра ажралишиб кетишади. Бунинг оқибатида фарзандларнинг таъминоти масаласи судгача етиб боради.

Фуқаролик ишлари бўйича суднинг буйруғига асосан, А.А. ҳисобидан Т.Т. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар иш юритувига келиб тушган. Қарздор алимент қарзини тўламаганлиги сабабли, қарздорлик 10 млн. сўмдан ошган.

Ижро ҳаракатлари давомида МЖтКнинг 47 прим 4 - моддасига асосан чора кўриш учун Судга юборилган. Суд жараёнида масъуллар томонидан томонларга тўғри ҳуқуқий тушунтиришлар бериш натижасида оила ярашиб, қайта тикланди. Шу тариқа ижро иши амалда тамомланди ва норасида бола ота-она меҳрига тўйиб ўсадиган бўлди.

Бу ҳолат, оилаларнинг барқарорлигини таъминлаш ва фарзандларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқий механизмларнинг аҳамиятини намоён этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Судда берилган ҳуқуқий тушунтиришлар оилани сақлаб қолди