Иштихонда алимент тўловчилар ва ишсизлар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Иштихонда алимент тўловчилар ва ишсизлар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими ташаббуси билан 2026 йил 21 январь куни алимент тўловчи қарздорлар, ишсиз хотин-қизлар ва ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбир тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Иштихон тумани “ISHTIHAN YIMIN IMPORT EXPORT GROUP” МЧЖ корхонаси биносида ўтказилди. Унда ишсиз алимент тўловчи қарздорлар, хотин-қизлар ҳамда ёшлар фаол иштирок этди.

Иштихонда алимент тўловчилар ва ишсизлар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Меҳнат ярмаркасида туман ҳудудидаги 15 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалар қатнашиб, ўзларидаги 100 дан ортиқ бўш ва квота асосидаги иш ўринларини таклиф этдилар.

Ярмаркада жами 110 нафар фуқаро иштирок этди. Уларнинг 14 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди ва улар доимий иш билан таъминланди.

Иштихонда алимент тўловчилар ва ишсизлар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Шунингдек, бундай меҳнат ярмаркалари ҳар ойда мунтазам ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу борада мутасадди ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар