
Centrum Air авиакомпанияси AerCap компанияси билан икки дона янги Airbus A321neo самолётини лизинг асосида харид қилиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур самолётлар 2027-йилнинг тўртинчи чорагида етказиб берилиши режалаштирилган. AerCap тижорат директори Питер Андерсоннинг сўзларига кўра, Centrum Air Ўзбекистондан биринчи мижоз бўлди.
"A321neo самолётларининг юқори самарадорлиги ва кенгайтирилган парвоз масофаси йўловчиларга кўпроқ қулайлик ва янги йўналишларни тақдим этиш имконини беради. Бу билан Ўзбекистоннинг дунёнинг асосий бозорларига боғлиқлигини мустаҳкамлайди", — деди Centrum Holding бошқарув кенгаши раиси ва бош директори Абдулазиз Абдураҳмонов.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.