date

Тошкент дизайн-кодида автотураргоҳлар бўйича қандай янгиликлар таклиф этилди

Тошкент дизайн-кодида автотураргоҳлар бўйича қандай янгиликлар таклиф этилди

Тошкентнинг дизайн-коди лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун regulation.gov.uz порталига жойланди. Ҳужжатда пойтахтдаги автотураргоҳларни ташкил этиш бўйича қатор янги ёндашувлар назарда тутилган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Лойиҳага кўра, қатнов қисми бўйлаб тўхташ жойлари марказий ва чекка ҳудудлардаги автомобил оқими нисбатан паст бўлган кўчаларда, шунингдек транспорт-алмашув тугунларида рухсат этилиши мумкин. Бунда автотураргоҳ ва пиёдалар ҳудуди аниқ чегаралар билан ажратилиши шарт.

Автомобил ҳаракати юқори бўлган кўчаларда, пиёдалар кўчаларида ҳамда шаҳар майдонларида эса автотураргоҳларни жойлаштиришга чекловлар киритилиши таклиф қилинмоқда.

Маҳаллаларда локал “паровка чўнтаклари”ни ташкил этишга йўл қўйилади. Совет даври ва замонавий қурилиш устун бўлган ҳудудларда эса тарқоқ тўхташ жойлари ўрнига марказлаштирилган тураргоҳлар барпо этиш тавсия этилади.

Бозорлар, маданият ва дам олиш масканлари атрофидаги автотураргоҳлар объектларнинг ҳисобий ташриф буюрувчилар сонидан келиб чиқиб лойиҳаланади. Ногиронлиги бўлган шахслар учун мажбурий жойлар ажратилиши, пиёдалар учун қулай шароитлар яратилиши кўзда тутилган.

Рекреацион ҳудудларда тўхташ жойларини асосий майдонлардан ташқарига чиқариш таклиф этилмоқда. Шунингдек, ҳайдовчи автомобилини қолдириб, жамоат транспортига ўтиши мумкин бўлган “перехват” тураргоҳлари устувор йўналиш сифатида белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Тошкент дизайн-кодида автотураргоҳлар бўйича қандай янгиликлар таклиф этилди