date

Украина собиқ прокурорининг Франциядаги вилласида шов-шувли топилмалар аниқланди

Украина собиқ прокурорининг Франциядаги вилласида шов-шувли топилмалар аниқланди

Украинанинг собиқ бош прокурори Святослав Пискунга тегишли бўлган Франциядаги вилла тинтув қилиниб, у ердан катта миқдордаги қимматбаҳо буюмлар аниқланди. Бу ҳақда 22 декабрь куни “ Зеркало Недели ” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тинтув давомида тахминан 3 килограмм олтин қуймалари, машҳур брендларга мансуб қимматбаҳо соатлар коллекцияси ҳамда катта миқдорда нақд пул топилган. Журналистларнинг баҳолашича, ушбу буюмларнинг умумий қиймати 1 миллион евродан ошади.

Манбалар таъкидлашича, собиқ прокурор ушбу қимматбаҳо буюмларнинг келиб чиқиши, уларни сотиб олиш манбалари ва Францияга олиб киришнинг қонунийлигини исботлаб бера олмаган. Шу сабабли ҳолат юзасидан жиноий даромадларни легаллаштириш (пул ювиш) моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.

Аввалроқ, 18 декабрь куни Пискун Францияда ўтказилган тергов тадбирлари чоғида қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу иш Украинада сўнгги ойларда кучайган коррупция можаролари фонида кенг жамоатчилик эътиборини тортмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Украина собиқ прокурорининг Франциядаги вилласида шов-шувли топилмалар аниқланди