
Япониянинг марказий қисмида жойлашган Гунма префектурасида 50 дан ортиқ автомобил иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлган, яна 26 нафар фуқаро турли даражада жароҳат олган.
Маҳаллий НҲК телеканали хабарига кўра, ҳодиса тезюрар автомобил йўлида юз берган. Дастлабки тахминларга қараганда, ЙТҲга йўлда муз ҳосил бўлгани сабаб бўлган. Тўқнашув натижасида камида 10 та автомобил ёниб кетган.
Фавқулодда хизматлар маълумотига кўра, жароҳатланганларнинг 5 нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, 21 киши эса енгил тан жароҳатлари олган. Ҳодиса сабабли Япониянинг марказий ҳудудидаги тезюрар йўлнинг айрим қисмлари вақтинча ҳаракат учун ёпилган.
Воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.