date

Трамп Мадуро асирга олинганини маълум қилди

Трамп Мадуро асирга олинганини маълум қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла раҳбари Николас Мадуронинг америкалик ҳарбийлар томонидан асирга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилганини билдирди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Трамп бу ҳақда Truth ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб, АҚШ Венесуэлага ва унинг етакчиси Мадурога қарши “кенг кўламли операция”ни муваффақиятли ўтказганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Мадуро рафиқаси билан бирга қўлга олинган ва кейин Венесуэладан олиб чиқилган.

АҚШ президенти операция тафсилотлари кейинроқ эълон қилинишига ваъда қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп Мадуро асирга олинганини маълум қилди