Ким Чен Ин қизи ворис сифатида кўрсатилмоқда

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг қизи Чжу Э келажакда давлат раҳбарига ворис бўлиши мумкинлигига ишора қилинмоқда. У ота-онаси билан бирга илк бор Пхеньянда жойлашган Кумсусан қуёш мақбарасига ташриф буюриб, мамлакатнинг аввалги раҳбарлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Кузатувчиларга кўра, Чжу Энинг мазкур расмий маросимда иштирок этиши унинг сиёсий саҳнадаги ўрни тобора мустаҳкамланаётганидан далолат беради. Бу ҳолат уни отасининг эҳтимолий вориси сифатида тайёрланаётгани ҳақидаги тахминларни янада кучайтирган.
Сўнгги уч йил давомида Чжу Э давлат оммавий ахборот воситаларида тез-тез кўрина бошлади. Бу эса таҳлилчилар ҳамда Жанубий Корея разведка агентлиги томонидан Шимолий Кореяда тўртинчи авлод раҳбари айнан у бўлиши мумкин, деган фикрларнинг илгари сурилишига сабаб бўлмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!