date

АҚШ Николас Мадуро ва рафиқасини наркотерроризм ҳамда кокаин контрабандасида айблади

АҚШ Николас Мадуро ва рафиқасини наркотерроризм ҳамда кокаин контрабандасида айблади

АҚШ расмийлари Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг турмуш ўртоғи Силия Флоресга нисбатан айблов эълон қилди. АҚШ бош прокурори Пэм Бонди маълумотига кўра, уларга наркотерроризм, кокаин контрабандаси, қурол сақлаш ҳамда АҚШга қарши пулемёт ва портловчи қурилмаларга эгалик қилишни кўзлаган фитнада иштирок этиш бандлари бўйича айблов қўйилган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Айбловлар Ню-Йорк штатининг Жанубий округи судида расмийлаштирилган. Бонди сўзларига кўра, жуфтлик яқин вақт ичида “Америка ҳудудида, Америка судларида АҚШ адлиясиң тўлиқ кучи” қаршисида жавоб беради.

У, шунингдек, масъулият талаб қилиш борасидаги қатъий позицияси учун президент Доналд Трампга миннатдорлик билдирган ва АҚШ қуролли кучлари Мадуро ҳамда Флоресни қўлга олиш бўйича амалиётни муваффақиятли ўтказганини таъкидлаган. АҚШ томони бу ишни халқаро миқёсда гумон қилинаётган наркосавдогарлар бўйича энг йирик қўлга олиш ҳолатларидан бири сифатида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3-январга ўтар кечаси АҚШ Венесуэла пойтахти Каракасдаги бир нечта объектларга, жумладан авиабаза ва ҳарбий базаларга зарба бергани ҳақида хабарлар тарқалган. Доналд Трамп “кенг кўламли операция” ўтказилганини тасдиқлаб, Николас Мадуро ва унинг рафиқаси қўлга олингани ҳамда мамлакатдан олиб чиқиб кетилганини маълум қилган.

Европа Иттифоқи эса вазият ривожини диққат билан кузатаётганини билдириб, Мадуро ҳокимиятининг етарли даражада легитим эмаслиги ҳақидаги аввалги позициясини сақлаб қолаётганини қайд этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Николас Мадуро ва рафиқасини наркотерроризм ҳамда кокаин контрабандасида айблади