«Бавария» ҳужумчи Бара Сапоко Ндиайени ижарага олди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби таркибини яна бир футболчи билан кучайтирди. Амалдаги Германия чемпиони расмий сайти жамоага ҳужумчи Бара Сапоко Ндиайе қўшилганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
18 ёшли форвард Мюнхен клубига Гамбиядаги «Гамбинос Старс Африка» жамоасидан ижара асосида ўтди. Ндиайе жорий мавсум охиригача «Бавария» шарафини ҳимоя қилади.
Бундеслигада 15 турдан сўнг «Бавария» турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Венсан Компани бошқарувидаги жамоа 41 очко жамғарган.
11-январ куни «Бавария» ўз майдонида «Волфсбург»ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг