date

Кевин Кампл акасининг вафоти ортидан «РБ Лейпциг»дан кетди

Кевин Кампл акасининг вафоти ортидан «РБ Лейпциг»дан кетди

Ярим ҳимоячи Кевин Кампл «РБ Лейпциг» билан ҳамкорликни якунлади. Немис клуби сайтида словениялик футболчи билан шартнома бекор қилингани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

35 ёшли Кампл катта акаси вафот этганидан сўнг футбол фаолиятида танаффус олишга қарор қилди.

«Мен Лейпцигда жуда бахтли эдим ва эришган ютуқларимиздан ниҳоятда фахрланаман. Қачондир майдонга яна қайтишим эҳтимолини бутунлай инкор этмайман, гарчи ҳозир бу мутлақо ҳақиқатга ўхшамаса ҳам», — деди футболчи клуб матбуот хизмати орқали.

Кампл 2017 йилдан бери «РБ Лейпциг» сафида тўп сурди. Саккиз ярим йил давомида у 283 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 23 та ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кевин Кампл акасининг вафоти ортидан «РБ Лейпциг»дан кетди