Флик каталон дербиси олдидан осон бўлмаслигини айтди

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лига доирасида "Эспаньол"га қарши ўйиндан нималарни кутаётганини билдириб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Меҳмондаги каталон дербиси Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
Фликнинг сўзларига кўра, жамоани жуда қийин баҳс кутаётган ва ғалаба учун "кўк-анорранглилар" максимум даражада ўйнаши шарт. Мураббий футболчилардан ўз даражасини кўрсатишни, майдонга эса ўта юқори руҳий тайёргарлик билан чиқишни талаб қилди.
Учрашувнинг матнли онлайн трансляциясини LiveResult.ru олиб боради. Ҳозирда "Барселона" турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва Мадриднинг "Реал" клубидан тўрт очко олдинда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг